WwW.Hayol.Uz Faqat Biz Bilan Vaqtingni O'tkaz!!! - Shou-Biznes va Musiqa Olami!!!
Sayt Menyusi
RASM VA MUSIQA
Ajoyib Imkoniyat Saytga o'z qo'shiq rasim va reklamalarizni joylashtirmoqchi bo'lsangiz bizga murojat qiling! Biz sizga yordam beramiz E-mail uzfayl.ucoz.ru@mail.ru va Tel;+998914537888 ga murojaat qiling.
Reklama
Statistika

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Bosh » 2011 » Июнь » 11 » «Болливуд» маликаларининг муҳаббат қиссалари ёки ҳаётдаги кино!
9:56:29 AM
«Болливуд» маликаларининг муҳаббат қиссалари ёки ҳаётдаги кино!
Madxuri

Ҳинд кино оламининг шундай қиёфалари борки, улар аллақачон дунё киносининг энг гўзал маликаларига айланиб улгуришган. Уларнинг фильмларидан тортиб, кундалик ҳаётда киядиган либосларига қадар машҳур. Мухлислар юлдузларнинг қандай таомни маъқул кўриши, қачон, қаерда, ким билан бўлиши, қайси рангни ёқтириши-ю, киносаноатдаги қайси актрисани хушламаслигига қадар билишга интилишади. Бугунги Болливуд ҳудудини актёрлардан холи тарзда актрисалар банд этади. Сизга тақдим этаётганларимиз Болливуднинг энг гўзал ва энг машҳур актрисаларининг севги саргузатшлари!..

Мадҳури

Мадҳури Дикшит Яш Чопранинг энг яхши кашфиётидан бири эди! У нафақат кинода балки ҳаётда ҳам машҳурликка эришган актрисалардан. Унинг муҳаббат қиссалари тез - тез янгиланар ва у бу лаҳзаларни ҳеч қачон яширишга ҳаракат қилмаган. Мадҳури кинога илк қадам қўйган кезлари Амитабх Баччан билан бирга бир неча лойиҳаларда бирга ишлаган. Унинг фильмлари партнёри туфайли ҳам кассабоп эди. Шу даврларда у актёр Анил Капурни севиб қолди. Анил ҳам унинг атрофида айлангандек бўлди-ю, лекин ўзининг оиласини тарк эта олмади. Мадҳурининг биринчи севги эртагидан кўнгли тўлмагач, Санжай Даттнинг ҳаётига киришига йўл очиб берди. Орадан маълум фурсат ўтгач эса Мадҳурининг номи актёр Жеки Шрофф билан боғланди. Жеки ва Мадхури ҳаттоки оила қуриш ҳақидаги ниятини матбуотда эълон ҳам қилишди. Афсуски, бу ният ҳам газета саҳифаларида сарғайганча қолиб кетди. Мадҳурининг муҳаббатдан хафсаласи пир бўлган кезларда, акасининг қадрдон дўсти унинг қўлини сўради. У узоқ ўйлаб ўтирмади ва кинода танаффус эълон қилди. Ҳозир унинг икки ўғли бор.

Рекха

Рекха! Ҳиндистонда бу ном афсонавий гўзаллик, сирли ва сеҳрли тилсимдек тилга олинади. Кимларнидир қўлида қўғирчоқ бўлса-да, ҳеч қачон ўз муҳаббатини яширмаган. Туйғуларини, дил изҳорларини ҳар доим баралла айта олган. Унинг ягона муҳаббати Амитабх Баччан эди. Катта Баччаннинг рафиқаси Жаянинг ягона қўрқуви эса бу - Рекха. Аксинча, Рекха бир умр Жаяга ҳавас билан яшайди. Актриса бир неча бор турмуш қурди. Лекин унинг оила борасида ҳеч қачон омади чопмади. Бугун у уйида ёлғиз қадрдон ити билан бирга яшар экан. "Мен маълум бир лаҳзаларда, кадрларда, суратга олиш майдонларида бўлса-да, ўзим истаган инсондан ўзим истаган изҳорни эшита олганман. Менинг бахтим, оилам ва омадим бу - кино!", Рекха бу сўзларни такрорлаётганда унинг гапларига ишонгингиз келади.

Айшвария

"Дунё гўзали" мақомига эришгач Айшвария ёшликдаги таъна-ю, дашномлардан буткул қутулди. Кўпчилик унинг қиёфасидаги киборни, манманликни ҳамиша таъкидлайди. Бундай қиёфа Айшга тақдирнинг туҳфаси эди. Болаликдан "найнов" деган масхаралардан безган қиз бугун дунёнинг энг гўзал аёли. Айнан ўтмишдаги "масхаралар" унинг бугунги киборига асос бўлгандир. Болливудда у илк бора Салмон Хоннинг "қармоғига" илинди. У Салмоннинг ҳар бир сўзини қонун, деб қабул қилар эди. Афсуски, уларнинг муҳаббат қиссалари тугамасдан поёнига етди. Ҳаётидаги илк севгининг бундай ечими Айшварияни бутунлай ўзгартирди. Энди у севиш ҳақида эмас балки… Вивек Оберой билан ишқий муносабатлари овоза бўлган кезларда у Абхишек билан турмуш қурди. Вивек ҳеч нарсани тушунмади. Айш эса бунга изоҳ бермади. Бугун у Айшвария Райдан Баччан хонимга айланди. Қайнонаси билан муносабатлари яхши эканлигини исботлашга қанча уринмасин, уларнинг орасидаги совуқ муносабат барибир ўзини намоён қилаверади.

Рани Мукержи

Камсуқум, камтарин… Рани ҳар доим шундай кўринишга ҳаракат қилади. Лекин ўз ишини ҳамиша пухта бажаради. Ҳар доим ўзини ноўрин, нотўғри ва обрўсига путур етказадиган маълумотлардан сақлашга интилади. Амитабх ва Жая Баччанларнинг унга бўлган меҳри чексиз. Ҳамон бу Баччанлар Ранини ўзгача ҳурмат билан тилга олади. Аммо Рани бу ҳурматдан аввалгидек мамнун эмас. Киносаноатда деярли ҳамма Абхишек ва Ранининг никоҳига ишонар эди. Афсуски, буларнинг барчасини Абхишекнинг кутилмаганда Айшга қилган севги изҳори пучга чиқарди. Онасининг қаршиликларига қарамай у Ранини ташлаб кетди. Рани сир бой бермасликка ҳаракат қилди. Аммо у аламини ўзи истаган даражада яшира олмади. Аччиқ устида режиссёр ва продюсер Адитья Чопранинг таклифини қабул қилди. Тўйга оз фурсатлар қолганда Рани Адиьтяга рад жавобини берди. Рани - ҳиндийда "Малика" деган маънони англатади. Малика шаҳзодасини қачон келишини билмайди. Атрофидаги "шаҳзодалар"га эса аниқ бир жавоб айтмайди. Ана шунақа!

Ko'rish: 1091 | Qo'shish: bob | Reyting: 0.0/0
Barcha izohlar: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Ism *:
Email:
Parol *:
Izlash
Zapislar arxivi
Sayt do'stlari
  • Sayt yaratish
  • Mobil Programmalar
  • ENG SO'NGI MAIL AGENTNI YUKLAB OLISH
  • Voy.uz
  • Kulguli yuz ko'rinishlar
  • Taom Retseptlari
  • Katalog
    Kilp [0]
    http://uzfayl.ucoz.ru/Klip/
    Sayt Taqvimi
    «  Июнь 2011  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930